Хушхабар, рақамлар (2014/34)
Айни пайтда, юртимизда 1 миллион 800 минг нафардан ортиқ бола 30 дан зиёд спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда.
* * *
Ўтган беш йилда мамлакатимизнинг барча вилоятларида намунавий лойиҳалар асосида ҳажми 25 метрга 12 метр бўлган 14 та янги ва замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси барпо этилди, 13 та сузиш ҳавзаси қайтадан қурилди, 83 таси капитал таъмирланди. Шу даврда 110 та сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди, уларнинг умумий сони бугунги кунда юртимиз бўйича 203 тага етди.
Ҳозирги вақтда сув спорти билан 13 минг нафардан ортиқ ўғил-қизларимиз мунтазам равишда шуғулланмоқда.
* * *
Жорий йилга қадар ёш спортчиларимиз ўз маҳорати, азму шижоатини намоён этиб, халқаро мусобақаларда 922 та медални, жумладан, 363 та олтин, 282 та кумуш ва 277 та бронза медални қўлга киритди.