Эгилувчан смартфон
Эгилувчан корпус ва мониторга эга смартфонлар 2018 йилга бориб, дунё бозорининг 40 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Display Search тадқиқотчилари хабар бермоқда.
Тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, 2013 йилда сотилган смартфонларнинг 0,2 фоизи эгилувчан смартфонлардир. Бу кўрсаткич 2015 йилда 12 фоизни қайд этса, 2018 йилга келиб, 40 фоиз бўлиши кутилмоқда.
“Samsung” компанияси эгилувчан экранлар ривожланишини чўзиш ёки ўраб қўйиш ҳам мумкин бўлган дисплейларда деб билади. Компания 2014 йилда эгилувчан экранли планшет ишлаб чиқариши ҳақида хабар берган эди.
Дурдона КАРИМОВА