МАНЗИЛЛИ ТИББИЙ КЎРИК
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан биргаликда Шаҳрихон туманидаги “Оқолтин” МФЙ , “Қашқар” МФЙда бўлишди.
108 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз, ёши улуғ отахон ва онахонларни, аёллар ва болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга дори-дармонлар, санитария-гигиеник воситалари тарқатилди.