Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТИББИЙ ТАВСИЯЛАР

07.10.2020
168 марта ўқилди
ТИББИЙ ТАВСИЯЛАР

Нонуштага тановвул қилинган хуштаъм творог ёки мазали йогурт қувватни тиклайди ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Абу Али ибн Сино ўз даврида сут-қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш узоқ яшашнинг гарови эканлиги ҳақида айтиб ўтган. Буюк рус олими Мечников ўтган асрдаёқ буни исботлаб берилганди. Ўшанда лактобациллалар билан ивитилган сут муҳсулотлари "Мечников қатиғи" деб аталганди. Бизнинг давримизда ҳам йогурт тайёрлаш учун томизғи сифатида булғор таёқчалари ва термофил стрептококклардан фойдаланилади. Сут қатиқ замбуруғи билан ивитилганда чучук қатиқ-кефир ҳосил бўлади.

Айни вақтда эса баъзи сут-қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда "ҳаёт учун" деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди. Озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракларда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юракдаги муаммоларни бартараф этади.

Ёғ миқдори бир фоизни ташкил этувчи сут

Фойдаси: сутда мураккаб углеводлар, оқсиллар ва бироз ёғ мавжуд, шу боис ушбу маҳсулот секин ҳазм бўлади ва сиз муайян вақт давомида тўқликни ҳис этасиз. Мураккаб углеводлар туфайли қондаги қанд миқдори барқарор бўлиб туради. Сутда кальций моддаси Д витамини билан бирга бўлади. Шу боис у организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Бунинг устига кальций ёғларни парчалашда ҳужайраларга ёрдам беради. Демак, сут вазннинг нормал камайишига кўмаклашади. Калориялар: бир стакан сутда (250 гр) 120 калория мавжуд.

Соя сути

Фойдаси: юрак қон-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Соя сути таркибидаги озуқа толалари ва оқсиллар организмдаги "ёмон" холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиради. Аммо, агар сиз сигир сутини соя сутига тўлиқ алмаштиришни истасангиз, сизга кальций ҳамда А ва Д витаминлари етишмай қолиши мумкин. Бу ҳолда ушбу микроэлементлар билан бойитилган соя сутини харид қилсангиз бўлади. Сояда фитоэстрогенлар бор бўлиб, улар кўкрак саратони пайдо бўлиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар оилангизда кимдир бу касаллик билан оғриган бўлса, унда соя сутини истеъмол қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашган маъқул. Калориялар: 250 гр маҳсулотда 81 ккал.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024586
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025376
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024330
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024144