Умуртқалараро диск чурраси бунда аниқ ташхис ва самарали даво лозим бўлади(ми?)

Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киради. Бемор ўзида ушбу хасталик ривожланаётганини мустақил била олмайди. Шифокор кўриги вақтида ўтказиладиган компьютер ва магнит резонанс томография текшируви хулосаси орқалигина бу борада аниқ ташхис қўйилиши мумкин.
Чурранинг кимда, қачон ва қандай пайдо бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиш қийин. Негаки, бу касалликнинг муайян касб эгалари ёки маълум бир ҳудудда яшайдиганларга эмас, балки барчага бирдек хавф солиши эҳтимоли мавжуд. Ҳатто бир ёшгача бўлган гўдакларда ҳам чурраларнинг туғма шакли кузатилади.

Келтириб чиқарувчи омиллар

  • Қорин ички босимининг ошиши;
  • оғир жисмоний меҳнат;
  • тана вазнига нисбатан мунтазам оғир юк кўтариш;
  • пешоб ажралишининг қийинлашуви;
  • қабзият;
  • узоқ вақт безовта қилган йўтал;
  • умуртқа остреохондрози;
  • шикастланиш;
  • камҳаракатлилик;
  • ортиқча вазн;
  • наслда бу хасталикнинг борлиги.
  • аёлларда туғруқ вақтидаги зўриқишлар чурра ҳосил бўлишига таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. Бундан ташқари, мазкур омилларнинг барчаси чурра бўлганда унинг қисилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
  • «Белимда оғриқ бор…»
  • Умуртқалараро диск чуррасида мушак ва пайлар тортилиб, оғриқ пайдо бўлади. Кислород ва озуқалар етишмаслиги боис қўл-оёқлар музлайди, уюшади, киши ҳолсизланади. Ҳаракатланганда ва юрганда безовталик кузатилади. Касаллик ўтказиб юборилса, ногиронлик даражасигача олиб келиши ҳам мумкин.
    Кўпчилик тана қисмларида, мисол учун белдаги оғриққа у қадар жиддий эътибор бермайди. «Туз йиғилиши», «нерв толаларининг шамоллаши» каби тахминлар, одатда, хасталикнинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлади. Шунингдек, оғриқ қолдирувчи суртмалардан фойдаланиш ҳам кейинчалик айрим асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
  • Касаллик хуруж қилса…
    Чурра хуружида кўнгил айниши, қайт қилиш, чурра жойлашган соҳа атрофи қўл билан пайпасланганида қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилади. Чурра катталашиб, таранг бўлиб қолади. Бу ҳолатларда оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш тақиқланади.
    Чурра ташхиси қўйилгач, ўзбилармонлик билан даволаш асло мумкин эмас! Энг тўғри танлов – шифокор кўригидан ўтиш ҳамда буюрилган даво муолажаларини бажариш. Кимлардир умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар билан даволашни таклиф этади. Бу каби чоралар шикастланган умуртқани янада қийнаб қўйиши, касаллик зўрайишига олиб келиши мумкин.
  • Қандай даволанади?
    Чурра инсон танасидаги ўсимта ҳисоблангани, шунингдек, вақтида даволанмаса, салбий оқибатларга олиб келгани учун уни режали жарроҳлик йўли билан даволаш маъқул кўрилади. Бунда бемор тўлиқ текширувлардан ўтказилади. Организмидаги барча тизимлар фаолияти ўрганилиб, соғлиғининг ҳолатига кўра операция қилинади. Масалан, юрак етишмовчилиги бор беморларнинг аввал кардиолог тавсиясига асосан даволаниши маслаҳат берилади. Чунки анестезия юрак фаолиятига таъсир қилади. Чурра хуружида эса бу беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
    Умуртқа чуррасини дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўлади. Жумладан, ҳозир сув муолажалари ёрдамида даволаш кенг йўлга қўйилган.
    Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали саналади. Бундан ташқари, ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.

Мумкин эмас!
– Вибромассаж – чунки унинг кучи жуда юқори.
– Чурра бор жойни қаттиқ ишқаламаслик лозим. Асаб толаларини сиқиб қў­йиш хавфи бор.
– Вертикал ҳолатда туриб, турли машқлар бажариш тавсия этилмайди. Мушак­ларни зўриқтириш мумкин.
– Беморнинг ўз билганича уқалаш усулларини қўллаши ҳам мумкинмас.
– Ҳар доим оғриқ қолдирувчи мазь суртиб ишқалаш тўғри бўлмайди!

Ҳаким ЖОНИБЕКОВ,

Яна ўқинг:  ТЎЙИБ УХЛАМАСЛИК ИНФАРКТГА САБАБ БЎЛАДИ

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: