Ватан – муқаддас, тимсоллари – азиз

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқимизнинг иродаси, адолатли жамият барпо этишдаги интилишлари, эзгу истаклари мужассам. Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Бош Қомусдир.

Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида конституция турибди. Конституциямиз суверен давлатимизнинг қонунчилик-ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори ва мустақил миллий давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлди. У инсон манфаатлари учун хизмат қилаётган олий ҳужжат вазифасини бажармоқда. Асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиргани туфайли уни давлатимиз рамзи дейиш мумкин.

Шунингдек, Конституциямизда белгиланган давлатимиз рамзлари ҳам мавжуд. Унинг 5-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга”.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам давлатимиз, миллатимиз, халқимиз ва юртимизнинг бугуни ва келажагининг кўзгуси, тимсолидир.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VIII сессиясида Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи бугунги Ўзбекистон сарҳадининг қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзидир. Бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Амир Темур давлатининг байроғи ҳам мовий рангда бўлган.

Оқ ранг муқаддас тинчликни ифодалайди, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг поклик, беғуборлик, софликни ҳамда ички гўзалликка интилишни ҳам ўзида ифодалайди.

Яшил ранг табиатнинг янгиланиши рамзи. У умид, навқиронлик ва шодумонлик тимсолидир.

Қизил чизиқлар вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.

Навқирон ярим ой тасвири бизниг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни кунда қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзидир.

Юлдузлар барча учун руҳий қувват, илоҳий тимсол ҳисобланади. Байроғимиздаги 12 та юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги қуёш йилномамизга бевосита алоқадордир. Бизнинг 12 юлдузга бўлган эътиборимиз мамлакатимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида “Нужум илми” тараққий этгани билан ҳам изоҳланади. Шунингдек, у ўзбек халқи маданияти қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Яна ўқинг:  ЭҲТИЁТСИЗЛИКНИНГ МУДҲИШ ОҚИБАТИ

Байроғимиз БМТ биноси олдида ҳилпираганда, расмий учрашувларда, спорт майдонларида баланд кўтарилганда қалбимизни фахр туйғуси чулғаб олиши ана шундандир.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 5-сон давлат нотариал идораси нотариуси, ҳуқуқшунос Асқар ПЎЛАТОВ тавсиялари асосида Жавлон САЪДУЛЛАЕВ ёзиб олди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: