ТИЛ МИЛЛАТ ТИРИКЛИГИ

Маълумки, Узбек тилига Давлат тили берилганига ўтиз йил тўлмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида, мактабларда она тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили фани ойлиги бўлиб ўтмокда. Келажагимиз ворислари бўлмиш ўқувчиларга шу муносабат билан она тилимизнинг нақадар бой ва гўзаллиги, жозибадорлиги ҳамда қадимий тарихини ўсиб келаётган ёш авлод қалбига жойлаш, она тилимизнинг бундан кейин ҳам соф ва гўзаллигини сақлаб қолишлари учун масъул эканликлари айнан шундай тадбирлар орқали сингдириб борилмокда. 17 октябрь кун Фарғона шаҳар 6-ўрта таълим мактабида «Ўзга тилда акс этган тилим» шиори остида » Белгилаш олмоши» мавзусида 7-» Д» синфида она тили ва адабиёти ўқитувчиси Мукамбар Орипова томонидан, инглиз тили фани ўқитувчиси Сайера Насриддиновалар ҳамкорлигида интеграциялашган очиқ дарс ташкил этилгани айнан шу мавзуда кечди.


Дарс жараёнида ўқувчилар ўзбек тилида тузилган гапларни инглиз тилига таржима қилдилар, бундан ташқари расмлар асосида берилган қисқа муддатда матнлар яратдилар. Гуруҳларда ишланар экан, ўқувчиларнинг фаоллиги, топшириқларни бажаришлари ушбу таҳлилий тадбирга иштирок этган ўқитувчиларда катта таассурот қолдирди.
Дарс намунали деб топилди.

М. АРИПОВА

Яна ўқинг:  МАКТАБДА ҒАЗАЛНАВИСЛИК КЕЧАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: