Термиз ёшларнинг мулоқот майдонига айланмоқда

Термиз шаҳрида Марказий Осиё ёшларининг халқаро “Дўстлик” форуми бошланди.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилаётган тадбирда қўшни Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Тадбир иштирокчилари беш кун давомида ўзаро фикр алмашиб, инсон саломатлиги, спорт ва табиат муҳофазасига доир муаммолар муҳокама этади. Форум доирасида миллий рақс ва миллий либослар кўргазмалари, “Мақом” кечасини ташкил этиш, Термиз давлат университетида илмий конференция ўтказиш, иштирокчиларни тарихий обидалар ва замонавий иншоотлар билан яқиндан таништириш режалаштирилган.

Яна ўқинг:  БОШ ҚОМУСИМИЗ: ЁШЛАР ЭЪТИРОФИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: