Ўлсам, айрилмасман қучоқларингдан!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернатида янги 2013-2014 ўқув йилида қабул қилинган курсантларнинг ҳарбий қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида устоз-мураббийлар, фахрийлар, ёш курсантлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ҳарбийлаштирилган мактаб-интернати шахсий таркиб ёш курсантларининг жанговор сафланишидан сўнг полковник Т.Исаходжаевга капитан У.Баҳромов сафланганлик тўғрисида ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан бошланган тадбир очиқ деб эълон қилинди ва ёш курсантлар тантанали тарзда ҳарбий қасамёд қабул қилдилар.

Тадбир якунида “Жар” спорт соғломлаштириш комплекси қошидаги “Шодлик” бадиий рақс дастаси чиқишлари, элимиз севган санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар йиғилганларга хушнудлик бахш этди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Болаларнинг бўш вақти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: