Асабийлашганда овоз бўғилишининг сабаби нима?

Мунтазам равишда, айниқса, стрессли вазиятларда овознинг бўғилиши қалқонсимон без ишида муаммолар борлигидан дарак беради. Бундан ташқари, овоз бўғилишига, ютинишнинг қийинлашиши каби ҳолатлар ҳам қўшилса, қалқонсимон безнинг катталашганига тахмин қилиш мумкин.

Ўзгаришлар кучли стресс, иммунитетнинг заифлашиши, ўсмирликда, ҳомиладорлик ва климакс давридаги гормонал бузилишлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш туфайли келиб чиқиши айтилади. Асабийлашганингизда товуш бўғилиши ўзингизга ҳам сезилаётган бўлса, эндокринолог текширувидан ўтинг. Шифокор зарур таҳлилларни ўтказиб, қалқонсимон без ҳолатига баҳо беради. Сўнг шунга кўра даво чоралари тайинланади.

Нодира ҲАМРОЕВА,

олий тоифали шифокор-терапевт

Яна ўқинг:  Кашфиёт: нерв тизими зарарланишини ортга қайтариш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: