Озон билан даволаш – янги ва истиқболли усул

Даволашнинг бу турида озон гази махсус тиббий ускуна озоноторлар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Ушбу газнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида шифокорлар ўтган асрда ҳам маълумотга эга бўлганлар.

Ҳали антибиотиклар фанга номаълум бўлган пайтдаёқ, соҳа мутахассислари ярадорларнинг тери юзасидаги жароҳатини озон билан муолажа қилишган. Бироқ, табиатнинг бу ноёб неъмати билан даволаш бир неча ўн йилликлар ичида бошланди. Уни махсус эритилган кислород билан аралаштирилган ҳолда шифокорлар тери ости, мушаклар ораси ва вена ичига муолажа сифатида юборади. Озон организмга кирганда кўплаб ҳаётий муҳим биокимёвий жараёнлар амалга ошади. Шунингдек, бу модда бактерия, вирус ва замбуруғларни йўқ қилишда ҳам жуда қўл келади. Яна у организмдаги тикланиш жараёнларига ижобий таъсир этади. Тўқималарда ҳужайра даражасида кислород танқислигини бартараф этади. Инсоннинг куч-қуввати сарфланганда заҳирадаги ёғларнинг эриб, тўқималарга тўғри тақсимланишида ўз ҳиссасини қўшади, иммунитетни кўтаради. Бу ўз навбатида кўпгина касалликларнинг тузалишига ёрдам беради.

Бугунги кунда бизнинг “Здоровье всем” номли клиникамизда юрак қон-томир, меъда-ичак тизими (меъда яллиғланиши ва яраси, колит, йўғон ичак яллиғланиши), гепатит (жигар ҳужайралари яллиғланиши), дисбактериоз (ичак микрофлорасининг бузилиши), нафас олиш тизими касалликлари, яъни (сурункали бронхит, астма (зиққинафас), шунингдек, таянч-ҳаракат тизими (ревматизм-бод, артритлар ҳамда артрозлар (бўғимларнинг тоғай билан бириккан жойидаги яллиғланишлар), жарроҳлик хасталикларида, юқумли касалликлар ва қандли диабетни даволашда ҳам озоннинг ўзига хос хусусиятларидан кенг фойдаланилмоқда.

Айтиш жоизки, организмдаги ҳар бир касаллик ривожланишида озон турлича миқдорда қўлланилади. Масалан, қўл ва оёқлар терисининг юза қисмида жойлашган ташқи яраларни даволашда озон шимдирилган мойли малҳамдан тайёрланган махсус эластик камералар кийдириб қўйилади. Бу муолажани асосий даволаш усулларига қўшимча равишда ҳам қўллаш мумкин. Шунингдек, алоҳида ўзи амалга оширилса ҳам унинг даволаш самараси юқори бўлади. Қонни озонга тўйинтириш учун эса у физиологик эритмада эритилиб, вена ичига юборилади. Бундан ташқари, умуртқа поғонаси атрофидаги тўқималар ва бўғимлар озонланган шифобахш мой билан уқаланади ёки махсус игналар ёрдамида даволанганда ҳам бу ёғ ишлатилади.

 

ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРДА ОЗОН БИЛАН ДАВОЛАШ МУМКИН?

Кўп ҳолларда асосий даволаш усулларига қўшимча равишда озон муолажаси қўлланилади.

 

Яна ўқинг:  Компьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?

Қон айланишининг бузилишида яхши самара беради

Организмда артериал қон айланиши бузилса, оёқлар музлайди. Одам унча катта бўлмаган масофага юрганида ҳам оёқлари оғрийди. Қувонарлиси, тиббиёт ривожланиб бориши туфайли мана қирқ йилдирки, хасталикнинг ушбу белгилари озон билан самарали даволаниб келинмоқда.

 

Организмнинг умумий қувватини тиклайди

Профессионал спортчилар узоқ давом этган жисмоний ва руҳий чарчоқдан сўнг умумий қувватни тиклаш мақсадида ҳам озонотерапиядан фойдаланишади. Чунки, бу даволаш усули қизил (эритроцит ва оқ (лейкоцит) қон таначаларидаги метоболизм, моддалар алмашинуви)ни фаоллаштиради.

 

Кексаларни озон билан даволаш фойдали

Сабаби, организмдаги аъзо ва тўқималар кислород билан тез тўйинади. Уларнинг иммун тизими мустаҳкамланади. Антиоксидант (саратонга қарши курашувчи моддалар) тез ўзини тиклайди, айниқса, кексаларда қон айланиши бузилса, даволаш яққол ўз самарасини беради. Ёши катталар сурункали хасталиклардан тез фориғ бўлишади. Шунингдек, бундай беморлар жисмоний юкламалардан тез чарчаб қолишмайди. Муҳими, уларнинг ҳаёт тарзи ижобий томонга ўзгаради.

 

Кўз касалликларини бартараф этишга кўмаклашади

Артериал қон босимининг ошиши аста-секин кўз соққасининг ҳам озиқланишини бузади. Натижада, кўз нури камаяди. Бу эса қарияларда кексалик макулодистрофияси деб аталади. Кўрув асаб толаси фаолияти бузилади. Агар бемор қони озон билан тўйинтирилиб, аутогемотерапия (унинг ўз қони ўзига қайта юборилади) усулида даволанса, бир неча ойга кўзнинг кўриш қобилияти ошади.

Замбуруғли, юқумли яра касалликларида, терининг юқумли яра билан шикастланишини даволашда энг қулай усулдир

Озоннинг замбуруғ ва бактерияларга қарши курашиш хусусияти шифокор-мутахассисларга кўпдан маълум. Унинг маҳаллий яра ўчоқларига қўлланиши терининг замбуруғли ва бошқа юқумли яралар билан шикастланишини даволашда ижобий самара кўрсатади. Жарроҳлар учун хасталик чақирувчи бактерияларнинг ярага тушиб, унинг битишига монелик қилиши муаммо туғдирар эди. Юқори дозадаги антибиотикларни бемор организмига юбориш унинг бир аъзосига фойда қилса, яна бир аъзосига шикаст етказарди. Озон билан даволаш эса юқумли яраларни тозалаб, унинг тез битишига кўмаклашади ҳамда хаста кишиларни кўп миқдорда антибиотикларни қабул қилишдан халос этади.

 

Ичак хасталиклари (проктатит ва колит)да бемор соғлигини тез тиклайди

Йўғон ичакнинг қуйи қисмида яллиғланиш жараёни кузатилса, (айниқса, уни эрта аниқлашнинг иложи бўлса), 10 марта олинган озонли муолажа беморни тезда оёққа туришига кўмаклашади. Тадқиқотчиларнинг кузатишларига кўра, 10 фоизгина хаста инсонлар узоқ муддатли даволанишга муҳтож бўлишар экан.

Яна ўқинг:  Сув полоси

 

Герпес (учуқ) вирусига қарши иммунитет мустаҳкамланади

Агар беморда герпес инфекцияси кузатилса, озонли сув билан учуқ чиққан жойларга компресс (бозиллама)қўйилади. Яна беморларга озонли аутогемотерапия муолажаси қўлланилади. Натижада хаста одамнинг вирусларга қарши иммунитети ошади, аҳволи яхшиланади.

 

Жигарнинг яллиғланиш жараёнларига ташхис қўйиш ва уни даволашда ҳам самаралидир

А вирусли гепатитга ташхис қўйиш ва уни даволаш инфекционистлар учун қийин эмас. Аммо вирусли В ва С гепатитлар кўпинча сурункали тусга ўтиши мумкин. Бу хасталикларни ҳам даволашда озонли аутогемомотерапия катта ёрдам беради.

 

Бўғимларнинг яллиғланиши ва уларнинг кичрайиш хасталикларида фойдали

Бўғим касалликларида улар орасига озон юбориш юқори самара беради. Сабаби, бу тиббий муолажадан сўнг тоғай тўқимасида моддалар алмашинуви яхшиланади.

 

Ревматик артрит ва сурункали полиартрит ортга чекинади

Оёқ ва қўллардаги кўпгина бўғимларнинг яллиғланиши (полиартрит) ва ревматик артрит (ревматизм сабабли бўғимларнинг яллиғланиши (бод) касаллигида ҳам беморни комплекс даволашга қўшимча сифатида унинг иммунитетини кўтариш мақсадида озонли аутогемотерапия усули ҳам қўлланиши зарур.

 

Қарши кўрсатмалар

Миокард инфарктининг ўткир кечишида, ички қон кетишлар, гипертериоз (қалқонсимон без катталашиб, унинг фаолияти кучайиб кетганда, тутқаноқ хуружларига мойиллик, спиртли ичимликлардан ўткир заҳарланиш, тромбоцитопения, озонга аллергия бўлса, беморга ушбу муолажа тавсия этилмайди.

Энг асосийси, кислороднинг фаол турини шифобахш дори воситаси сифатида қўллашда албатта, ушбу соҳани мукаммал эгаллаган шифокор-мутахассисга мурожаат этиш керак. Озонотерапия организмда кечадиган биокимёвий жараён (оксидланиш-қайтарилиш реакциялари)га ижобий таъсир этади. Аммо, тиббий озон фақатгина махсус ускунадан олинишини унутманг.

 

Мулоқот учун телефонлар: (0-371) 252-77-95,252-71-17.

Хизматлар лицензияланган.

 

Наримон ХОЛМЕЕВ,

“Здоровье всем” тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: