Зукко китобхон

билимли кўпни енгар

Куни кеча Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейида “Юксак маънавиятли фарзандлар – мустақил юрт таянчи” шиори остида анъанавий “Зукко китобхон” танлови ўтказилди. Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, устоз мураббийлар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ахборот коммуникацион технологиялари орқали улар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Тадбирда сўзга чиққан филология фанлари номзоди, доцент Омонулла Маъдаев она тилимизга, китоб ўқишга бўлган эътиборни ўқувчилар онгу шуурига сингдиришда мана шундай танловларнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади.

Танловда билим маскани 7-синф ўқувчиларидан иборат – “Мезон”, “Тафаккур”, “Фикрат” жамоалари ўзаро беллашдилар. Ўқувчилар китобхонлик лавҳалари акс этган ижодий альбом тайёрлаш, зеҳн матни, нотиқлик маҳорати, зукко китобхон савол-жавоби каби бешта шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Якунда “Тафаккур” жамоаси биринчи, “Мезон” жамоаси иккинчи ҳамда “Фикрат” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  САМАРАДОРЛИК ЙЎЛИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: