Олтин куз ҳадяси

Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Баҳорда Она замин яшил либосида солланса, куз ўзининг тилларанг жилосини кўз-кўз этади. Ҳа, кузнинг чиройи ўзгача. У руҳга ором бағишлайди.

Дилни соҳир туйғулар сари чорлайди. Шоналардан тебраниб тушаётган япроқлар умр дафтарининг олтин саҳифаларидир.

Биласизми, дарахтлар баҳорда кўз ёрадиган куртакларини аслида кузда дунёга келтирар экан. Демак, ҳаёт давомийлигидан даракдир бу фасл. Куз интиҳо эмас, аксинча ҳаётнинг бошланишидир. Япроқлар узра сайр этаётган қуёшнинг заррин нурларида қувноқ болажонларнинг беғубор нигоҳини уқади киши. Боғлардан болаларнинг шодон ҳайқириғи эшитилади…

Куз – қут-барака, тўкинлик фасли. Айниқса, у юртимиз боғларига қадам ранжида қилиши билан лов-лов ёниб турган қирмизи олма-ю анорлар, беҳи-ю ёнғоқлар тотли қувватга тўлади.

Куз – ҳамжитҳатлик, эзгулик фасли. Ҳамма ҳашарга, ҳосилни биргалашиб йиғиб олишга отланади. Меҳр-оқибат, қадр-қиммат, дўсту биродарлик ришталарини мустаҳкамлайди бу фасл. Сўнг ўз ортидан неъматини барчага улашмоқ истагида сархил меваларни бозор томон етаклайди. Дастурхонлар нозу неъматга тўлади. Эл кўнгли чароғон, юрт ободликда юксалади.

Ана, япроқ узилиб тушмоқда. Шамол ҳовучида чайқалиб, қалқиб учмоқда. У – бахтиёр. Боиси ҳар узилган япроқ ўрнида бир жуфт куртак бунёд бўлди.

Яна ўқинг:  ҒИЛОН – БЕТАКРОР ЮРТНИНГ БЕБАҲО МАНЗИЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: