XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-44)
- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида “Истеъдод мактаби” V Республика ёш ижодкорлар семинари ташкил этилди.
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Infolib Uzbekistan – 2013” миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлади.
- Жорий йилнинг 21-24 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган “Муғом” номли V халқаро фестивалда юртимиз ёшлари ҳам муносиб иштирок этдилар.
- Ҳамюртимиз Фаррух Дўстов Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимига кирувчи “Челленжер” туркумидаги халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.
- Нукусда 1999-2000 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.