Учуқ чиқиши шамоллаш асоратиданми?
Лабнинг енгил ачишиши, қичишиши ва шишиб қолгандай туюлиши учуқ дарагидир. Одатда, бундай белгилар бир неча соатдан суткага қадар давом этиши мумкин. Агар тошма аломатлари сезилган заҳоти даволаш чоралари кўрилса, лабдаги яллиғланишнинг олдини олиш мумкин. Акс ҳолдаэса лаб териси аста шишиб, яллиғланган соҳа атрофида пуфакчалар пайдо бўлади.
Организмдаги касаллик вируси иммунитет ҳимояси сустлаши билан дарҳол фаоллашиб, кўпая бошлайди. Шу тариқа вируснинг “уйғониши” лаб ёки тананинг бошқа аъзоларида тошма тошиши билан номоён бўлади. Кўриб турганингиздек, асосий омил иммунитет бўлаяпти. Шамоллаш эса шунчаки организмнинг ҳимоя тизимини заифлаштирган, холос.
Шуҳрат АКБАРОВ,
олий тоифали дермато-венеролог