Термометрлар энди керакмасми?

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти қўлланиши зарарли бўлган тиббий асбоблар рўйхатини тузди.

Мутахассисларнинг фикрича, симобли термометрларни бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш зарур.

Айни пайтда Кумамотода (Япония) қабул қилинган Минамат конвенцияси ушбу токсик моддадан глобал фойдаланишни тартибга солувчи ягона халқаро битим ҳисобланади. ЖССТ конвенцияси доирасида “Зарарсиз соғлиқни сақлаш” ташкилоти тиббий анжомларда симобни ишлатмаслик ва симобсиз хавфсиз асбобларни жорий этиш бўйича кампанияни ўтказмоқда.

Ҳужжатга кўра мамлакатлар алоҳида ҳоллардагина 2030 йилгача тиббий ўлчов асбобларида симобдан фойдаланиши мумкин.

Симоб ва унинг турли бирикмалари мия ва асаб тизимини шикастлаган ҳолда, одамларнинг, айниқса, ёш болаларнинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Яна ўқинг:  Музлатилган мевалар фойдалими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: