Яна икки боксчимиз чорак финалда

Бокс бўйича XVII жаҳон чемпионатида нимчорак финал баҳслари якунланиб, ўн вазн тоифасида жами саксон нафар боксчи совринли ўринлар учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Қозоғистонда давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар аъзоси нимчорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди.

52 килограмм вазн тоифада рингга чиққан ҳамюртимиз Жасурбек Латипов арманистонлик Нарек Абгарянни мағлубиятга учратди. Ўтган жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган ҳамюртимиз бу гал ярим финалга чиқиш учун ирландиялик Патрик Барнс билан рақобатлашади.

81 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони – Ойбек Мамазулунов жаҳон чемпионатида ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда. Моҳир спортчимиз нимчорак финал баҳсида Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзоси Жамол Босняк устидан ғалаба қозонди. Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси нав­батдаги жангини нидерландиялик Петер Мулленбергга қарши ўтказади.

Шу тариқа жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичига йўлланма олган боксчиларимиз беш нафарга етди. Жасурбек Латипов ва Ойбек Мамазулуновдан ташқари, Санжар Раҳмонов, Азизбек Абдуғафуров ва Рустам Тўлаганов ҳам нимчорак финалида зафар қучган.

ЎзА.

Яна ўқинг:  Маърифатли фарзанд – миллат таянчи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: