Миша Гедан яна бир юксак парвоз
Ўзбекистоннинг энг кучли фигурачиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Миша Ге Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган «Asian Figure Skating Challenge 2013/2014» халқаро мусобақа ғолибига айланди.
Бу фигурачининг янги мавсумдаги илк ғалабасидир. Энди Миша Ге 2013 йилнинг 8-12 август кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтадиган » Asia Open Trophy» халқаро мусобақасида қатнашади.
Йил бошида Канадада ўтказилган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида Миша Ге 16 нафар энг кучли спортчилар рўйхатига кирган ва 2014 йил Сочидаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.
Эътироф этиш жоиз, 22 ёшли Миша Ге 2009-2010 йилларда мамлакат чемпиони бўлди.