Фарзандим дудуқланиб гапиради…

Ўғлим 3 ёшда. У асабийлашса дудуқланиб гапира бошлайди. Бунинг сабаби нимада эканлигини билолмаяпман.

Дилфуза Жўраева,

Бухоро вилояти

 Дудуқланишга – қўрқув, касаллик, сўзлашувдан орқада қолиш, салбий эмоционал ҳолатлар, стресс (руҳий зўриқиш) сабаб бўлади. Оиладаги носоғлом муҳит, турли шикастлар, катталар томонидан болани қўрқитиш, қоронғу хонага болани киритиш ҳолатлари ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Бола сўзни бузиб талаффуз қилишининг яна бир сабаби катталар унга сўзларни қисқа, бузиб гапириши натижасида юзага келади.

Айрим болалар қаттиқ ҳаяжонланганда, асабийлашганда дудуқланиб гапиради. Бундай ҳолат одатда болакай 2-5 ёшларда бўлганида кузатилади. Айрим болалар логоневроз хасталигига дучор бўлгани боис ҳам шундай сўзлаши мумкин. Бу ҳолда касалликнинг турига қараб логопедик ёки неврологик йўл билан даволанади. Кичкинтойни дудуқланишдан даволашда, аввало, унинг узоқ ва тинч ухлашига эътибор қаратиш зарур.

У билан мулоқотга киришганда секин, ҳамда юмшоқ сўзлашиш талаб этилади. Мактаб даврида бундай ўқувчиларга ўқитувчи ширин сўз билан муомала қилиши керак. Логопед томонидан алоҳида машғулотлар ўтказилишини таъминлаш зарур.

Бундай болаларга нисбатан касаллик белгиларига қараб, яъни, симптоматик ва тинчлантирувчи даво тайинланади. Бундан ташқари ҳар бир оилавий поликлиникалар қошида фитобар очилган бўлиб ёш болаларга олма, малина шарбатидан тайёрланган кислородли кўпик берилаяпти. Наъматак ва ҳар хил доривор гиёҳлардан тайёрланган бундай дамламалар мияда қон айланишини яхшилаб, иммунитетни кўтаради.

Мавлуда Қосимова,

 Невропатолог

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар (2015–43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: