Она мадҳи сатрларда

Кейинги пайтларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бир қатор лойиҳалари, дастурлари ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда.

Мана шундай лойиҳалардан бири, бадиий жиҳатдан пишиқ, ғоявий таъсири кучли бўлган китоблар тақдимотини ўтказишдир. Куни кеча Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тамонидан аҳолини, айниқса, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, ёшларни юксак ахлоқий қоидалар руҳида улғайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган журналист Ашурали Жўраев тамонидан йиғиб нашрга тайёрланган, “Ўзбекис­тон” нашриёт матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган “Онажон” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Ушбу китобда элимиз суйган ижодкорлардан тортиб, эндигина адабиёт оламига кириб келган бир қатор ёш ижодкорларнинг она зотини мадҳ этган сара шеърлари ўрин олган.

Тақдимотда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

М. ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/32)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: