Санъат ҳафталиги: янги ғоя ва лойиҳалар

Юртимизда “Art Week Style.uz – 2013” санъат ҳафталиги доирасида “Олтин Гепард” учинчи Тошкент халқаро кинофоруми ва “Theatre.uz – 2013” тўртинчи халқаро театр фестивали давом этмоқда.

“Art Week Style.uz – 2013” санъат ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур анжуман “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар театри ҳамкорлигида ташкил этилди.

Театр – маданият, маънавият ва тарбия масканидир. Мазкур соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини янада мус­таҳкамлаш, истеъдодли, профессионал кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида юртимиздаги театрлар репертуари бойиб, бадиий етук саҳна асарлари яратилмоқда.

Ўзбек Миллий академик драма театри, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри, Ўзбекистон Ёшлар театри, Республика ёш томошабинлар театри, Бухоро вилояти қўғирчоқ театри, Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорларининг спектакллари Ҳиндистон, Миср, Япония, Германия, Малайзия каби давлатларда бўлиб ўтган хал­қаро театр фестивалларида юксак эътирофга сазовор бўлгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси мамлакатимиз театр жамоаларини, илғор ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ёш ижодкорлар иқтидорини рўёбга чиқариш, соҳадаги халқаро ҳамкорликни мус­таҳкамлаш, миллий театр соҳасида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишга катта ҳисса қўшмоқда. Мазкур жамғарма томонидан қатор ижодий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Theatre.UZ” халқаро театр­ фестивали ҳам ана шундай эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Бу йил тўртинчи бор ўтказилаётган ижодий фестиваль санъат ихлосмандларини янги спектакллар билан таништириш, миллий ва хорижий театрлар ижодкорларининг ўзаро тажриба алмашиши учун имконият яратиш, энг асосийси, ёш иқтидор эгаларини ва томошабинларни театр санъатига кенг жалб этиш имконини бермоқда.

Фестиваль доирасида мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг театр ижодкорлари ҳамкорлигида қатор спектакллар, театр рассомлари кўргазмаси, Германия, Беларусь ва Франция театр намояндалари иштирокида маҳорат сабоқлари, янги лойиҳалар намойиши, ижодий учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтади.

Фестивалнинг иккинчи куни Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида М.Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорларининг “Нуҳ кемаси” спектакли намойиш этилди. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида беларуслик театршунос Елена Лиопо томонидан “Телевидение + театр” мавзуида маҳорат сабоғи ўтказилди.

Яна ўқинг:  Миллий ахборот макони

Фестиваль доирасида ўтказиладиган “Ёшлар ижоди” дастурида ўзбекистонлик ёш режиссёрлар спектакллари намойиш этилади. Анжуманга махсус таклиф этилган Халқаро театр уюшмалари конфедерациясининг эксперт комиссияси томонидан саралаб олинадиган номзод 2014 йилда МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари халқаро театр форумида иштирок этиш имконига эга бўлади.

Ўз мухбиримиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: