Ғурур ва ифтихор рамзи

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 24 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда таниқли ёзувчи ва шоирлар, тилшунос ва адабиётшунос олимлар, адабиёт ихлосмандлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кириш сўзи билан очар экан, она тилимизнинг мустабид тузум даврида босиб ўтган машаққатли йўли, шунингдек, истиқлол йилларида унинг ривожи учун қилинган ибратли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Адабиётшунос олим, академик Бахтиёр Назаров, ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов ҳам она тилимизнинг ривожида фидокорона меҳнат қилган ва курашган тилшунос ва адабиётшунослар, тилнинг маданият, санъат, таълим соҳаси ривожидаги беқиёс роли ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир давомида таниқли ва ёш шоирлар қаламига мансуб Ватан, она тили мавзуидаги ўқилган шеърлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Сидқидилдан меҳнат қилган кам бўлмайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: