Ҳунар қиз боланинг ҳуснидир
Наманган вилояти Чуст туманидаги “Биби она” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг аксарият қиз-жувонлари дўппидўзлик билан шуғулланади. Улар касаначилик асосида ишлаши учун барча шароит яратилган.
Шундай касаначилардан бири Нурхон Бобоева айни пайтда 50 нафардан зиёд қизга каштачилик ва дўппидўзлик сирларини қунт билан ўргатмоқда.