Мактабда матбуот куни

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 39-умумтаълим мактабида “Она тили ва адабиёт” фан ойлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда болажонлар она Ватан, тилга эътибор ҳақида турли айтишувлар, шеърларни ўқиб, шу мавзуда саҳна кўринишларини намойиш этди. Тадбирда иштирок этган “Гулхан” журнали ва “Соғлом авлод” газетаси ижодкорлари болажонлар берган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбари Гулнора Инагамова сўзга чиқиб, мазкур байрамни ташкиллаштирган устоз ва болажонларга миннатдорлик билдириб, мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Манзура Раҳимованинг хизматини юқори баҳолади. Шунингдек, мактабда турли йўналишларда илғор бўлган бир қатор ўқувчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Меҳр ва мурувват: дунёнинг қўш устуни

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: