Тананинг саломатлигини қўллаб-қувватловчи ягона витамин
Витамин D — олимлар кашф этган тўртинчи витамин. Шунинг учун уни Лотин алифбосининг тўртинчи ҳарфи билан белгилашган. У «қуёш витамин» деб ҳам аталади, чунки у қуёш нури сингари танани синтезлаш хусусиятига эга.
D витамин биз учун жуда ҳам зарур. У калцийнинг организмга сингишида фаол иштирок этади, мушаклар, иммун тизимини оширади, соч ва тишларнинг тўлиқ ривожланиши, ўсишини таъминлайди, суяк тўқимасини мустаҳкамлаб, унинг бўшашига йўл қўймайди. D витамини рахит ва остеопорознинг олдини олади, қон ивишини, асаб тизимини бошқаради, организмдаги метаболизмни тезлашишига кўмаклашади.
ЖАББОРЛИ