Олимлар эрта уйғонишнинг фойдали жиҳатларини исботлашди

Америка Қўшма Штатларининг тадқиқотчилари ўтказган тажрибаларига кўра барвақт уйғониш саломатлик учун муҳим эканлигини аниқлади.

Олимларнинг айтишича, тўғри уйқу тартиби саломатлик учун жуда муҳим бўлиб, сабаби инсон саломатлиги унга боғлиқ. Шунингдек, эрта тонгдан ўриндан қўзғолиш инсон танаси учун жуда фойдали одатдир.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, саҳардаёқ одамлар тобора кўпроқ самарали ишлашга ҳамда ўзларини яхши ҳис қилиш имконига эга. Асл ҳақиқат шуки, инсон миясининг кундузги фаолияти тундан кўра яхши ишлайди. Шу боисдан, эрталаб ишлаш ва турли масалаларни муайян вақтларда ҳал қилишга интилиш муҳимдир. Кун давомидаги ишлар самарали бўлиши учун барвақт уйғониш керак.

Бундан ташқари, тундаги бедорлик мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ва унинг самарадорлигини пасайтириши исботланган. Олимларнинг фикрича, кечқурун соат 23:00 дан кейин уйқуга кетиш нотўғри. Соғлом уйқу шаклида танада баъзи ижобий ўзгаришлар мавжуд.

Олимларнинг айтишича, бу дастурни ҳар биримиз ўзимизда кузатиб бориш лозим. Ана шунда инсон ҳаётининг барча соҳаларида ижобий таъсир сезилади.

ЖАББОРЛИ

Яна ўқинг:  Стоматологик муолажа орқали касаллик юқиши мумкинми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: