Миллий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида «Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз!» шиори остида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари фестивали бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивалда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг ўқувчи-ёшлари иштирок этди.
«Обод турмуш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ташкил этилган «Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз!» шиори остида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари фестивалининг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни миллий қадриятларимизга содиқлик руҳида тарбиялаш, ҳаёт тарзимиз, маънавий-ахлоқий қарашларимизга бегона хатарли таъсирлардан ишончли тарзда ҳимоя қилишдан иборатдир.
Тадбирда мусобақаларда фаол иштирок этган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз