Жамғарма фаолиятидан (2013-40/41)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда «Соғлом оила – соғлом келажак» шиори остида оилавий спорт мусобақаларини ташкил этди. Ғолибларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Хива туманидаги 7-, 9-, 11-сонли умумтаълим мактабларида жами 97 нафар ўқувчилар иштирокида «Репродуктив саломатлик», «Оилада тиббий маданиятни шакллантириш» ва «Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳамда вилоят ўсмирлар диспансери ҳамкорлигида Навоий шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ўсмир қизлар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Сирдарё вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали томонидан Гулистон туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлими билан ҳамкорликда устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Тил – кўнгил мулки

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: