Халқаро инновациялар кўргазмаси очилди

23 октябрь куни соат 10: 00 да “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлиги ташаббуси билан Халқаро инновациялар кўргазмаси тантанали очилди.

“Ўзэкспомарказ”да чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион фондлари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади.

Тадбир Халқаро инновациялар кўргазмасининг очилиши билан бошланди. Кўргазмани Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмоновлар тантанали равишда очиб беришди.

“INNOWEEK” – мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш, янги бизнес муносабатларини йўлга қўйиш, янги сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир.

Халқаро инновациялар кўргазмасида маҳаллий ва хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестиция жамғармалари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлари фаол иштирок этмоқда, ярмаркада ижтимоий, молия, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётнинг реал сектори, давлат бошқарувидаги инновациялар йўналишида маҳаллий ва хорижий иштирокчилар қатнашмоқда

Яна ўқинг:  МУКОФОТ МЕНГА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ,

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: