Аллергик касалликларни даволашнинг инновацион усули – экологик гулчанги қопқонлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Авсриянинг Вена тиббиёт институти ҳамкорлигида InfoWeek халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида илк марта Тошкентда иккита энг сўнгги авлод VPPS 2010 экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилгани муносабати билан тақдимот ўтказилди.
Муҳими шуки, энди пойтахтимиз аҳолисида мавсумий аллергияларни назоратга олиш имконияти пайдо бўлди. Бунга ҳозирча пойтахтимизнинг иккита нуқтасида жойлаштирилган гучанги мониторинги станциялари ёрдам беради.
Айни дамда, М. Улуғбек туманидаги Докто Максудова инновацион клиникаси ҳамда Олмазор туманижаги Илғор технологиялар марказига ўрнатилган гулчаги қопқонлари гуллаган ўсимликларнинг чангларига бўлган аллергияни назорат қилиш имконини беради.
Ҳа, бугунги кунда дунёнинг 20 фоиз аҳолиси аллегиядан азият чекади. У турли кўринишларда, яъни, тумов. Аксириш, конюктивит, тери қичишиши ва қизариши, ҳатто нафас қисиши касаллиги кўринишида намоён бўлиши мумкин.
Жарроҳлик амалиётлари, хусусан, Доктор Мақсудова инновацион клиникаси
да ўтказилаётган кўз жарроҳлик амалиётларидан кейин айрим ҳолларда пайдо бўлаётган асоратларнинг илдизи ҳам аллергияга сабаб бўлаётгани аниқланди.
Ҳозиргача аҳоли ҳаво чангларидан сўнг аллергия аломатларини пайдо бўлгани маълум бўлса, гулчанги мониторинги бу нарсани аллергия мавсумининг олдидан айтиб беради ва ўз навбатида, касалликнинг ривожланишини аломатларини кесккинлашишини олдини олиш имконини яратади.
Тақдимотдан сўнг Доктор Максудова инновацион клиникасида илк фаолиятини бошлаган бешта хонадан иборат сўннгги технологиялар билан таъминланган аллергик бўлимнинг очилиши бўлди. Бу Республикамизда келтирилган бўлиб, хорижий мутахассис, профессор, Уви Эдвин Бергернинг фикрича, касалликни олдиндан аниқлаш ва назорат қилиш, нафақатт аллергик касалликларни, кўплаб бошқа хасталикларни ҳам олдини олишда катта аҳамиятга эгадир.
Буборада Доктор Максудова инновацион клиниканинг раҳбари, тиббиёт фанлари раҳбари, офтолмолог Мақсудова Зулфия Рузметовна бу аппарутнинг келтирилиши инсон саломатлигини сақлашда, аллергик хасталикларнинг олдини олиш ва даволашда цивилизациянинг олд босқичларидан биридир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
