Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўйинчоқ ўрдак саратонга қарши курашда кўмак беради

28.10.2018
184 марта ўқилди
Ўйинчоқ ўрдак саратонга қарши курашда кўмак беради

Саратон хасталиги билан оғриган болалар хавфли ўсма билан курашда ҳам жисмонан, ҳам руҳан қаттиқ азият чекади. XXI аср келиб дунёда ушбу хасталикка қарши курашга катта эътибор қаратилаётган бўлсада, аммо касалликни даволашда улкан ютуқларга эришилгани йўқ.

Яқинда роботлар бўйича мутахассис Аоран Хоровиц бу борада ажойиб ўйинчоқ ихтиро қилди. Ушбу ўйинчоқ болага хасталикка қарши даволаниш ҳамда кимётерапия муолажасидан сўнг юзага келадиган ёқимсиз ҳолатларга қарши курашда яқиндан кўмак беради. Ихтиро “My Special Aflack Duck” (“Менинг махсус Афлак ўрдагим”) деб номланди. Бир қарашда ихтиро одатий, ёқимтой ўрдак кўринишини эслатади, аммо у ўзида бир қанча имкониятларни жамлагани билан эътиборлидир.

Ўрдакнинг асосий вазифаси – касаллик билан давом этадиган узоқ ва мураккаб кураш даврида болага руҳий тетиклик бахш этишдан иборат. Ўйинчоқ сокин юрак уришига монанд овоз чиқаради, у эса боланинг ором олишига ижобий таъсир этади. Яна унда табиатдаги мавжуд турли ёқимли овозлар ҳам жамланган бўлиб, айниқса, комплекс нафас олиш ва медитация машқлари кичкинтойларни тинчлантириб, уларни ортиқча ҳаяжондан асрайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўрдакчага инекция қилиш мумкин. Бунда у кулгули қичқиради, аммо ўзини қатъиятли тутади. Уни кўрган кичкинтой ҳам бу каби муолажа қўлланилганда ўзини хотиржам тутади ҳамда кейинчалик қилиниши керак бўлган давомли муолажалардан қўрқмайди.

Ушбу ихтирога турли ҳис-туйғуларни ифодалаши учун бир қанча хатти-ҳаракатлар дастури жойланган бўлиб, унга тегиниш билан сенсор воситасида ўйинчоқ ҳаракатланиши, бошини қимирлатиши мумкин. Ўрдак нафақат ижобий, балки салбий ҳис-туйғуларни ҳам кўрсата олади. Хусусан, хасталикка қарши маълум даволаш муолажасидан сўнг кичкинтой яқинлари билан суҳбат қуришга куч топа олмайди Шундай пайтларда ўрдакча ёрдамида ҳеч қандай ортиқча ҳаракатларсиз болажон ўз ҳолатини намойиш этиш имконига эга бўлади.

Ихтиро ёрдамида ўтказилган барча ҳаракат муваффақиятли амалга оширилди. Амалиёт АҚШ шифохоналарида даволанаётган болалар иштирокида ўтказилди ва самарали натижа берди. Эътиборлиси, Хоровиц ўз ихтироси учун ҳеч қандай пул талаб қилмаяпти, у касалликдан азият чекаётган болажонлар учун мутлақо текин.

Теглар:#2018/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?Саломатлик

Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?

Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум. Аммо сўнгги пайтларда с

15.09.2023267
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024331
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024266
Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?Тиббий сабоқлар

Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 милл

26.04.2023132