Пойтахтимизда “Ўзмедэкспо-2018” XI халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлади

Президентимизнинг шу йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ушбу тадбир аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилаш, соҳага хорижий сармояларни жалб қилиш, замонавий технологиялар ва инновацион технологияларни кенг жорий этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Кўргазмада Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Словакия, Туркия ва Швейцариянинг нуфузли компаниялари энг сўнгги ишланмалар, янги технологиялар, даволаш ва диагностиканинг илғор усулларини намойиш этмоқда. Жумладан, тадбир тиббий асбоб-ускуналар, диагностика, лаборатория жиҳозлари, стоматология, офтальмология, ортопедия ва реаблитация, фармацевтика соҳасига оид техника воситалари, кенг истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, тиббиёт хизматлари ҳамда суғурта бўлимларини ўз ичига қамраб олган.

 

Арвин Кумар Чоудҳарй,

“Central drug house” компанияси менежери:

Бизнинг компания дори воситалари, кимёвий моддалар, индикаторлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, ушбу соҳада 35 йилдан буён самарали фаолият олиб бормоқда. Бугунга қадар 10 га яқин мамлакатлар билан ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқдамиз. Маҳсулотларимиз асосан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади. Юртингизда ташкиллаштирилган мазкур кўргазмада илк бор иштирок этмоқдамиз. Умид қиламизки, ушбу кўргазмадан амалий натижаларга эришамиз.

 

Кўргазманинг ўтказилиши соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар билан танишиш, янги тиббиёт истиқболларини аниқлаш, шу билан бир қаторда тиббиёт соҳасидаги ўзига хос анъаналар борасида ахборотлар олиш имконини беради.

– Ушбу кўргазмада 5 йилдан буён иштирок этиб келмоқдамиз. Тикув фабрикамиз тиббиёт кийимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, чорак асрдан бери фаолият юритади. Айни пайтда 67 турдаги кийимларни ишлаб чиқармоқдамиз. Корхонамиз нафақат юртимиз аҳолисига, балки Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби МДҲ давлатларига ҳам ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келмоқда, – дейди “Irodat” тикув фабрикаси директори Нафиса Давронова.

Кўргазма 28 сентябрга қадар давом этади.

Яна ўқинг:  Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: