III Ўсмирлар олимпия ўйинларига лицензияларимиз яна биттага ортди

Хабар бериб ўтганимиздек, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Бундан аввалроқ МОҚ расмий сайтида Аргентинага 36 нафар ёш спортчимиз йўл олиши ҳақида маълумот берилганди.

Бокс бўйича қизлар ўртасида – 51 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Хурсаной Холматова ҳам Буэнос-Айресдаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ҳақида МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси иштирокчилар сони бўйича аввалги барча рекордларни янгилади. 2010 йили Сингапур мезбонлик қилган илк ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон 21 нафар спортчи билан иштирок этган бўлса, 2014 йилда Нанкинда ташкил этилган Олимпиадада мамлакатимиз делегацияси 28 та спортчидан ташкил топганди. Буэнос-Айресга эса 37 нафар спортчи билан йўл олмоқдамиз. Демак, натижалар йилдан йилга яхшиланиб бормоқда.

Биз Аргентинада медаллар сони ва сифати бўйича ҳам натижаларни яхшилаш ниятидамиз. Буэнос-Айрес ареналарида ўзини ҳар томонлама кўрсатадиган спортчиларимиз насиб қилса, яна 2 йилдан сўнг Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлади.

Яна ўқинг:  Санъат, истеъдод, имконият

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: