Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди

Сеул, 24 ноябрь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмонлар китобига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари иштирокида иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. Расмий Сеул мамлакатимизда саноат ва инфратузилмани диверсификация ва модернизация қилишга доир устувор дастурларни амалга оширишда анъанавий етакчи инвестицион ва технологик шерик ҳисобланади.

Жорий йил 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун Тошкентда давлатимиз раҳбари қабулида бўлиб, биродарлашган шаҳарлар – Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди.

Бугунги учрашувда замонавий технологиялар асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.

Давлатимиз раҳбари халқларимиз ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳри фахрий фуқароси унвони тантанали топширилди.

Яна ўқинг:  Қайта тайёрлов – замон талаби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: