Чилим – кони зарар

Кўпчилик чилимни тамакидан кўра хавфсизроқ деб ўйлайди. Аслида ундай эмаслиги ҳақида Калифорния университети ходимлари огоҳлантирдилар. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, чилим юрак қон-томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди.

Олимлар 48 нафар ёшларда чилим чеккунича ва ундан кейин 30 дақиқа ўтганидан сўнг юрак уриши, қон босими ва томирларнинг қаттиқлик даражасини, қон таркибидаги никотин миқдорини ва чиқараётган нафасидаги карбонат ангидрид концентрациясини ўлчаб кўрдилар. Ярим соат ичида кўнгиллиларда қон босими ошган, юрак уриши 16 зарбага тезлашган ва томирларнинг мустаҳкамлиги оддий чекувчиларникига қараганда анча пасайган.

Бунинг барчаси, юрак хуружи ва инсульт хасталиклари хавфини кучайишидан дарак беради.

Яна ўқинг:  Ўша куни август ойи охир эди...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: