Касбга меҳр саодатга элтади

Мамлакатимиз таълим даргоҳларида энг замонавий шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали ва етук кадрлар билан таъминлаш масаласи бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири саналади. Қувонарлиси, Самарқанд таянч тиббиёт коллежида ушбу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги глобаллашув даврида илм-фан ва инновацияларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу боис коллежда ташкил этилган “ИнноМед” тўгараги замонавий ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланган бўлиб, машғулот аъзолари 2018 йил ўтказилган “Инновацион ғоялар ва технологиялар” кўргазмасидаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ, “Энг яхши инновацион фикрлаш” ҳамда “Йилнинг энг яхши ташкил этилган инновацион тўгараги” кўрик-танловида 1-ўринга лойиқ топилди.

Бугун замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга қўяётган вазифалари ҳам тобора ортиб бормоқда. Зеро, айни давр ҳар бир соҳа эгасидан ўз устида тинимсиз изланишни талаб этади. Шу маънода ушбу муассасада таълим бераётган ўқитувчилар – Я. Тожибоев ва Ғ. Хўжамуродов “Фавқулодда ҳолатлар тиббиёти” фанидан ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар учун тайёрлаган электрон дарсликлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тасдиқланиб, у “Йилнинг энг яхши инновацион ғояси” кўрик-танловида 1-ўринга лойиқ кўрилди. Бу ҳам бўлса, муассаса ва унда таълим олаётган ўқувчилар салоҳиятини оширишда ўзига хос муҳим қадамдир.

Қолаверса, жорий йил “Касб моҳири” кўрик-танловининг вилоят босқичида коллежнинг иқтидорли ўқувчиси Комила Худойбердиева фаол иштирок этди. “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичида эса Мафтунахон Икромова 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. Шу билан бир қаторда IX илмий-амалий конференцияда коллеж ўқувчилари муваффақиятли иштирок этиб, кўплаб фахрли ўринларни эгаллади. Уч нафар ўқувчи эса сертификат билан тақдирланди.

Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборининг ортиши, муносиб ўрин эгаллашида таълим тизими, хусусан, тиббиёт соҳасининг ривожи муҳим ўринга эга. Шундай экан эл-юрт тақдирига қайғурадиган, мустақил фикрлайдиган, эл саломатлигига камарбаста кадрларни тарбиялаш ҳар бир тиббиёт муассасаси устоз-мураббийлари зиммасига улкан масъулият юклашини унутмаслик лозим.

 

Фахриддин НУРМУҲАММЕДОВ,

Самарқанд вилояти

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Яна ўқинг:  Онамдирсан, ишонганим ёшликдан...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: