Инсультни даволашда фойдаланилувчи шлем

Россиялик олимлар инсультнинг ёки мия-чаноқ травмасининг дастлабки соатларида қўлланилганда беморнинг прогноз кўрсаткичларини анчагина яхшилашга қодир ноёб совутувчи махсус қалпоқ тақдим этдилар.

Тадқиқотчиларнинг ишонтиришларича, ушбу қалпоқ ўлим кўрсаткични салкам икки мартага камайтиради.

Мазкур шлем тананинг алоҳида қисмларини, ҳароратини аниқ назорат қилган ҳолда танлаб совутиш имкониятини беради. Уни наркология, неврология, неонатология, артрология ва спорт медицинаси каби кўплаб соҳаларда қўллаш мумкин. Ускуна 600 нафардан ортиқ беморда синаб кўрилган. Мияни совутиш патологик ҳолатларда мия ҳароратини ошиши билан тавсифланадиган нейронларни ҳалок бўлишини олдини олиш, миядаги ўзгаришлар даврини ўзайтириш ва бош мия жароҳати оғирлиги даражасини пасайтириш имконига эга эканлиги кўрсатилди.

Яна ўқинг:  Соғлом сочлар чиройни очар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: