Шифокорлар: “Кўп сув ичинг” дейиши сабабини биласизми?

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз.

Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин.

Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:

-Вужуддаги ҳароратни мўътадиллаштиради.

-Жигар ва буйраклардаги заҳарли моддаларни ювиб кетади.

— Вужудни жароҳатлардан асрайди.

— Ҳужайра ва тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.

— Тери ҳужайраларининг соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсоннинг танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83%, тўқималарнинг 75%, миянинг 74%, суяклар таркибининг 22%и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20%и йўқотилса, инсон ўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:

— Мия секинлашиб, одам дангасалашади.

— Қон қуюлади.

— Қабзият юз беради.

— Пешоб сарғайиб кетади.

 

muslim.uzдан олинди

Яна ўқинг:  Чақалоқларда янги даволаш усули

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: