Уйқунинг миёридан ошиши ҳаёт учун хавфли деб топилди

Тавсия этилган 7-8 соатдан кўп ухлаш бевақт ўлим хавфини оширар экан. Буюк Британиянинг Кил университети олимлари ана шундай хулосага келди.

Мутахассислар уч миллиондан ортиқ киши иштирок этган 74 та тадқиқотдан олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. Маълум бўлишича, кунига 10 соатдан зиёд ухлайдиганларда бевақт ўлим хавфи қарийб 8 соат ухлайдиганларга нисбатан 30 фоиз кўп эканлиги аниқланди.

Ўн соатлик уйқу инсультдан ўлиш хатарини 56 фоиз, юрак-қон томир касалликлардан вафот этиш хавфини 49 фоиз оширади. Сифатсиз уйқу юрак етишмовчилигини 44 фоизга кўпайтирар экан.

Уйқу учун белгиланган нормага риоя этмаслик юрак касалликлари ривожланишини ҳам оширади. Олимлар шифокорларга беморлар билан консультация жараёнида уларнинг уйқу сифати ҳамда соатлар сонига кўпроқ эътибор беришларини тавсия қилди.

Яна ўқинг:  Заковатни қандай қилиб ошириш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: