Янги мавсум бошланди

Муқимий номидаги Ўзбек мусиқали драма театрида навбатдаги ижод мавсумининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар истиқлол йилларида ижодкорларга яратиб берилган шароитлар, санъат аҳлининг ижод қилиши учун берилган имкониятлар ҳақида тўлқинланиб сўзладилар. Шунингдек, тадбирда мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида мукофотланган ҳамюртларимиз орасида мазкур театрда қатор йиллардан бери ижод қилиб келаётган режиссёр Баҳодир Назаровнинг «Меҳнат шуҳрати» ордени, ҳамда халқимизнинг севимли актрисаси Одина Ғозиеванинг «Ўзбекистон халқ артисти» унвонига сазовор бўлгани ижодий жамоага фахр ва ғурур бахш этганлигини таъкидлашди.

Театр навбатдаги мавсум очилишини замонавий талқиндаги «Аршин мол-олан» комедияси билан бошлади. Спектакль томошаси, севимли актёрлар билан юзма-юз учрашув барчанинг қалбига хушнудлик бахш этди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Кулгу-шифо (2013-37)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: