Болани жазолашда ота-оналар йўл қўядиган хатолар

Фарзандимиз билан бирор келишмовчилик юзага келганда, кўпинча қарорларимизни узоқ ўйлаб ўтирмасдан қабул қиламиз. Бундай ҳаракатларимиз билан эса вазиятни янада чуқурлаштириб юборамиз. Бола билан тортишувларнинг самарали ечимини топиш учун қуйидаги хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Боланинг қилмишига эмас, унинг ўзига баҳо бериш

«Жуда ёмон боласан!», «Бола эмас, балосан!»…  Аслида боланинг ўзи яхши, фақат унинг баъзи ишлари ёмон бўлиши мумкин. Шунинг учун айнан бирор иш ёки ҳаракат ҳақида гапириш ва баҳо бериш керак. Бола ўзига нисбатан меҳр-муҳаббат борасида иккилана бошламаслиги лозим.

Катталарнинг устунликларидан фойдаланиш

Баъзан ота-оналар тақиқланган буюмларни болалардан олиб қўйиб, уни жавоннинг энг баланд жойига қўяди. Шунда бола ўзининг мукаммал эмаслигини ҳис эта бошлайди. Бундан хафа бўлиб, жаҳли чиқади. Биз эса унга можароли вазиятдан чиқишга ёрдам бериш ўрнига уни ёлғиз қолдириб, ўз қилмиши ҳақида ўйлаб кўришга ундаймиз.

Моддий чеклашлар билан қўрқитамиз

Кўпгина мунозарали вазиятларда ота-она фарзандига ваъда қилинган ўйинчоқ ёки ширинликни олиб бермаслик билан қўрқитишга уринади. Бу усул билан натижага тезроқ эришиш мумкин, бола тезда ўзини яхши тута бошлайди. Лекин у ўзининг ёмон қилмиши ёки ота-онасининг туйғулари ҳақида эмас, фақат ўзининг фойдаси ҳақида ўйлай бошлайди. Каттароқ бўлганда эса, бирор нарсани қўлга киритиш учун қачон ўзини яхши тутиш лозимлигини англаб қолади, қаҳр-ғазабини эса ичига тўплай бошлайди.

Жисмоний жазолаш, бақириш, сўкиш

Бундай ҳолатларда бола мазкур хулқ-атворга тақлид қила бошлайди. У ким кучлироқ ва тажовузкорроқ бўлса, ўша ҳақ деган хулоса чиқаради. Ёки бола ота-онасининг бу каби ҳаракатларидан қўрқиб қолиши мумкин. Кейин эса барча муносабатлар қўрқув асосида шакллана бошлайди.

Болани ҳар бир нотўғри иши учун узр сўрашга мажбур қилиш. Ваҳоланки ўзингиз бундай йўл тутмайсиз

Агар фарзандингиз ўз айбини тан олиб, кечирим сўрашини истасангиз, унга ўзингиз ўрнак бўлинг. Фақат ўрнак бўлиш орқали болани чин дилдан узр сўрашга ўргатиш мумкин.

Кўпчиликнинг олдида жазолаш

Болани тарбиялаш ва жазолаш учун у билан ёлғиз қолган вақтни танлаган маъқул. Бошқа одамларнинг олдида болани жазолаш уни камситиш ҳисобланади.

 

Мақолани тайёрлашда «Я Happy мама» сайти маълумотларидан фойдаланилди.

Яна ўқинг:  Дўлана

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: