Tafakkur sandig`idan (2013-36)
Бойликни боши – соғлиқ.
* * *
Бедард ёнида гапирсанг,
боши оғрир.
* * *
Касал кўрсанг,
кўнгил кўтар.
* * *
Бир кунлик иситма
қирқ кунлик кучни олар.
* * *
Бош армони бўлмаса,
Мол армони армонмас.
* * *
Дард ботмонлаб келар,
Мисқоллаб чиқар.
* * *
Мол кетсин, пул кетсин,
Эсон-соғликка не етсин.
* * *
Ойда келса, омон келсин.
* * *
Поклигинг – соғлигинг.
* * *
Суяк бутун бўлса, эт битар.
* * *
Тишсиз оғиз – тошсиз тегирмон.
* * *
Чиниққанга – гард юқмас,
Тиниққанга – дард.
Омон бўлсанг,
олам сеники.
* * *
Соғ олма шоҳидан тушмас.
* * *
Эл соғлиги – юрт бойлиги.
Ўзбек халқ мақоллари