Лиз Бурбонинг "Ўз танангни тингла" асаридан
Аксарият ҳолларда касалликлар салбий фикрларимиз, туйғуларимиз, айбдорлик ҳисси, эътиборга моликлик, ноқулай вазиятдан чиқиб кетиш истаги туфайли юзага келади. Шундай инсонлар борки, улар "елвизакда турсанг, албатта шамоллаб қолиш мумкин", қабилидаги гапларга астойдил ишонадилар. Айнан улар ҳар қандай юқумли касалликларни осонликча юқтириб оладилар. Лиз Бурбонинг айтишича, ҳар бир касаллик ўзимизга эътиборлироқ бўлишимиз кераклиги ҳақида эслатиб турар экан. Бироқ, ўзини севган инсонгина ҳар қандай касалликни енгиб ўтиши муқаррар.
Артрит – бўғимларнинг ревматологик хасталиги бўлиб, яллиғланишнинг барча белгилари (шиш, қизариш, ҳароратнинг кўтарилиши, оғриқ) билан бирга кечади. Ушбу касаллик беморга кечаю кундуз азият етказади. Чунки оғриқ ҳаракатда бўлганида ҳам, тинч ҳолатда ҳам сезилиб туради. Шундай экан бўғимларда оғриқ кечаси пайдо бўлиб, яллиғланиш аломатлари билан бирга кечса, ҳойнаҳой бу артрит касаллигидир. Бунда бўғимларнинг ҳаракатчанлиги пасайиб, беморнинг жисмоний имкониятлари сезиларли даражада чекланади.
Тиббиётда артритнинг бир қанча турлари фарқланади. Хасталикнинг оғирлиги ҳис-туйғу, ментал ва руҳий тўсиқларнинг жиддийлигидан дарак беради.
Одатда артрит ўзига ўта талабчан, шахсий истак ва эҳтиёжларини изҳор этолмайдиган, дам олишни, бўшашишни билмайдиган инсонларда вужудга келади. Бундай кишиларнинг фикрича, яқинлари уларни яхши тушуниб, керак бўлган барча нарсаларни ўзлари билиб, муҳайё қилиб беришлари лозим. Бироқ, атрофдагилар ишончни оқламаганда, ҳафсаласи пир бўлиб, ихлоси қайтади, қаттиқ ранжиб, хафа бўладилар. Шунингдек, бу каби инсонларда, қўлларидан ҳеч иш келмаслигини билсалар-да, қасос олиш истаги пайдо бўлади. Бу ўз навбатида, кучли жаҳолатни юзага келтиради. Уларнинг ички "танқидчи"си ўта шаклланган бўлади. Артрит пайдо бўлган тана қисмига қараб муаммолар келиб чиқиш сабабини аниқлаш мумкин. Масалан, агар артрит қўл бўғимларида бўлса, киши қўли билан қилаётган ишларга ўзга назар билан қараши керак. Яъни, ёрдам керак бўлса, уялмай, "ичимдагини топ" деб ўтирмай, ёрдам сўраши лозим.
Артрит касаллигига йўлиққан беморлар, одатда, ювош ва содда кўринадилар. Бироқ, аслида улар нимадандир норози бўлиб, ғазабларини ичларида сақлаб, ташқарига чиқармай юрадилар. Бу салбий туйғулар эса уларни шол қила бошлайди. Бундай касаллар ичларида ножўя ҳисларни йиғиб юрмасликлари муҳим.
Ментал тўсиқ
Ўйлаб кўринг, нима сабабдан сизга ўз истак ва хоҳишларингизни амалга ошириш шу даражада қийинчилик туғдиради. Балки, сиз хоҳлаган ишимни қилсам, ўзимни тўхтатолмай, худбинликка йўл қўяман, деган хаёлга бораётгандирсиз. Буни текшириб кўринг ва шунда ўзингизга нисбатан нохақ эканлигингизни тушунасиз. “Худбин” сўзининг маъносини ҳам яхшилаб тушуниб олишингиз керак. Бирор ишни қилишни хоҳламасангиз "йўқ" деб кўринг. Лекин астойдил қўл боғлаган ишингизни чин кўнгилдан, мамнуният ила ҳадеб ўзингизни танқид қилавермай бажаринг.
Агар сиз бировнинг эътирофи ёки мақтовига эришиш учун ўзингизга дам бермай ишлаётган бўлсангиз, қайтадан ҳаракатингизни кўриб чиқинг. Ўзингиз учун ҳаракат қилаётганингизни, ҳеч ким сизни мажбурлай олмаслигини тушуниб етинг. Бировга ёрдам бергингиз келса, чин юракдан, ўзингизни танқид қилмай, мажбурламай қилинг. Шунда ҳаёт сизга лаззатлироқ туюлиб, ҳаракатчан ва ғайратлироқ бўлиб борасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатИбн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат
Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
