Дўмбоқ боланинг саломатлиги хавф остида…

Биз кўпинча ортиқча вазн фақат катталар учун хавфли, дея хато ўйлаймиз. Гўёки айрим ота-оналар учун фарзандининг дўмбоқлиги фазилат ҳисобланади.

Аслида бундай эмас. Чунки болаликдан семизликка мойил бўлганларда юрак қон томир хасталикларига чалиниш хавфи юқори бўлади. Америкалик олимлар 308 нафар уч ёшдан етти ёшгача бўлган дўмбоқ болаларнинг саломатлигини текшириб, шундай хулосага келишди. Мутахассислар ҳар тўрт ойда ушбу кичик кўнгиллиларнинг вазнини ўлчашиб, қизиқ бир қонуниятга дуч келишди. Бола қанча барвақт семизликка мойил бўлса, шунча эрта қон босимининг ошиши ҳамда унда ёшига нисбатан кўпроқ меъда ости безида инсулин гормонини ишлаб чиқариш кучайиб кетар экан. Тадқиқотчилар ривожланган давлатларда ҳеч муболағасиз эпидемия холатига келиб қолган ортиқча вазн муаммосига нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, ирсий мойиллик, экологиянинг бузилишини сабаб қилиб кўрсатмоқдалар.

Ушбу хасталик йигирма йилдан сўнг ўзининг жиддий асоратларини кўрсатади, дея хавотирга тушмоқда улар. Чунки семизлик сабабли аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми бўлган ёш авлод турли ногиронликни орттириб олиши мумкин. Бу эса мамлакатга фақатгина иқтисодий зарар келтиради.

Яна ўқинг:  Ўғил боланинг “нега”ларини жавобсиз қолдирманг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: