Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш (BPO)” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.


Рақамли ривожланиш Ўзбекистон иқтисодий ўсиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қабул қилиш ва 2022–2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида рақамлаштиришга эътибор қаратишдан иборат.


Ўзбекистон ҳукумати рақамли кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонда рақамли иш ўринларини яратиш, ёшларнинг салоҳиятини ошириш учун IТ ва бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO) ҳамда билим жараёнлари аутсорсинги (KPO) хизматларини кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб бормоқда.

Мутахассислар ва халқаро экспертлар иштирок этган ушбу тадбирда рақамли ривожланишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, баҳолаш усуллари ҳамда Ўзбекистонни рақамли ривожлантириш бўйича келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Марям АҲМЕДОВА,
Амал СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Митохондрия ДНКси аутизм ривожланишига таъсир ўтказади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: