Сунъий қон яратилди

Вашингтон университети Тиббиёт мактабининг бир гуруҳ тадқиқотчилари инсон қонининг синтетик ўринбосарини яратди. “Erythromer” деб ном берилган суюқлик 48 соат давомида организмни кислород билан таъминлаши мумкин.

Ушбу суюқлик инсон қонини ўрнини босувчи доривор восита бўлиб ҳисобланмайди. У фақат одам организмининг барча ҳужайраларига кислород етказиб бериш вазифаси қайта тиклангунга қадар вақтинчалик зарур бўлади.

Бугунги кунда шунга ўхшаш бошқа воситалар ҳам мавжуд. Лекин уларнинг қўлланилиши беморларда аллергик реакция, заҳарланиш, ҳаттоки, тўқималарни зарарланиши каби муаммоларни келтириб чиқаради. “Erythromer” бундай камчиликлардан холи бўлиб, кукун кўринишида қадоқланган инсон гемоглобинидан иборат. Уни фаоллаштириш учун алоҳида эритмага (оддий тузли эритма ҳам тўғри келади) қўшилади ва шундан сўнг қон каби қуйилади. Кукунни сақлаш муддати олти ой қилиб белгиланган. Уни ташиш ва сақлаш оддий ва қулай.

 

Дилноза ОРИФОВА

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари (2014/5)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: