КИМ ТЕЗ ТОПАДИ?

Уч оғайни бир қишлоқдан ўтаётиб, кеч қолиб кетганликлари сабабли, бир хонадондан бошпана олишибди. Уй бекасидан картошка қайнатиб беришни илтимос қилишиб, картошкалар қайнагунча, ўзлари ухлаб қолишибди. Уй бекаси уларни уйғотиб ўтирмай, картошкаларни стол устига қўйибдида ўзиям уйқуга кетибди.

Эшмат уйғониб қараса картошкалар турибди, ҳамма картошкани тенг учга бўлиб, ўзининг улушини еб, столни тозалаб, яна уйқуга кетибди. Орқасидан Тошмат уйғониб қараса, картошкалар турибди. У ўзини биринчи турган ҳисоблаб, ҳамма картошкаларни учга бўлиб, ўз улушини еб, столни тозалаб яна уйқуга кетибди. Кейин Ёрмат уйғонибди. У ҳам ўзини биринчи уйғонган деб ўйлаб картошкаларни учга бўлиб бир қисмини еб уйқуга кетибди. Эрталаб уччаласиям уйғониб қараса, столда 8 дона картошка қолган экан.

Ҳаммага бир хил бўлиши учун ким яна нечтадан картошка ейиши керак? .

Яна ўқинг:  БОШ ҚОМУСИМИЗ: ЁШЛАР ЭЪТИРОФИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: