Анвар қори Турсунов вафот этди

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун.

Бугун Ўзбекистон халқи, қўшни қардош миллат халқлари оғир жудоликка учради. Кўп йиллар дини ислом учун, маърифат учун хизмат қилиб келган таниқли уламо, навоийшунос олим, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби устоз Анвар қори Турсунов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар берди.

Ўлим ҳақ. Аллоҳ таолонинг иродасига итоат этамиз. Устозимиз ҳаётларида кўп машаққатлар, синовларни бошларидан ўтказдилар. Бироқ Парвардигоримиз ато этган юксак ирода билан, сабр билан бутун умрлари давомида исломга, миллат маънавиятининг ўсишига, маърифатга, китобхонлик ва мутолаага, айниқса ёш авлод тарбиясига хизмат қилишдан чарчамадилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, имом-хатиблар ва мударрислар Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, Аллоҳдан бу оғир жудолик пайтида барчага сабр сўраб қолади. Аллоҳ таоло устиозимизнинг динимиз ривожи йўлидаги фидокорона хизматлари, қилиб ўтган барча эзгу амаллари ажрини охиратда Ўзига маълум ададларда кўпайтириб берсин, жаннатлари ила мукофотласин.

Устозимизнинг қолдирган илмий мерослари, ваъзу иршодлари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Устозимизнинг охиратлари обод бўлсин.

Жаноза намози бугун, 13 июнь куни  устозимиз ўзлари имом-хатиб бўлиб фаолият юритган “Минор” жоме масжидида Аср намозидан сўнг адо этилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  Президент номлаган ихтиро. Унга нега ҳомий топилмаяпти?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: