Savol bering, javob beramiz (2013-34)

Ҳомилам ТОRCH инфекциянинг «Toxoplazma» тури туфайли нобуд бўлганди. Олти ой давомида мутахассислар ёрдамида даволандим. Охирги қон таҳлилига кўра менда мавжуд инфекция фоизи ҳали унчалик пасаймаган экан.

Лекин ҳозирда ҳомиладорман. Ҳомилам тўрт ойлик. Соғ­лиғим ҳам, ҳомилам ҳам жойида. Шундай бўлса-да хавотирдаман. ТОRCH инфекция ҳомилага кейинчалик ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкинми?

Дилафрўз Холиқулова,

Сирдарё вилояти

Сизда мавжуд инфекция фоизи даволаниш давомида секинлик билан пасайиб боради. Асосан олти-етти ойдан кейин таҳлил натижаси тушганини кўришингиз мумкин. Бунга сабаб дориларнинг организмга бутунлай сўрилиб кетиши билан боғлиқ. Чунки дорилар таъсирида ҳам кўпинча таҳлил натижаси юқори кўрсатгични кўрсатади. Бундан ташқари ҳомиладор аёлда ҳам қон таҳлили меъёрдан кўра юқори чиқади.

Агар сиз мутахассислар буюрган муолажаларни тўлиқ олган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Шундай бўлса-да ҳомиладор аёллар доимий шифокор назоратида бўлиб туриши мақсадга мувофиқ.

Малоҳат ЮНУСОВА,

гинеколог

Яна ўқинг:  КАРАФС – (сельдерей)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: