Диққат, танлов!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда “Соғлом авлод” газетаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида”Истиқлол шукуҳи – ёшлар нигоҳида” танловини эълон қилади.

Танловга юртимиз ҳаётида рўй берган улкан ўзгаришларни, буюк бунёдкорлик ишлари, тарихий меросимиз – қайта қад ростлаган маданий ёдгорликлар, обод шаҳар ва қишлоқлар, миллий қадриятларимиз, диёримизнинг бетакрор табиатини ҳамда истиқлол тенгдоши бўлган болаларнинг эришилган ютуқларини ўзида акс этган мақолалар қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган мақолалар “Соғлом авлод” газетаси саҳифаларида мунтазам чоп этиб борилади. Материаллар 2018 йилнинг 20 августига қадар қабул қилинади.

Махсус ҳайъат томонидан ғолиб деб топилган энг яхши мақолалар муаллифлари мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида таҳририятнинг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 30-уй. “Соғлом авлод” газетаси таҳририяти.

Мурожаат учун телефон:

(0-371) 244-24-85.

Электрон почта манзили:

s-avlod@mail.ru

Яна ўқинг:  Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: